2027 йилга бориб барча Арктика музлари эрийди – “Daily Mail”
Олам
−
07 Декабрь
5024Арктика 2027 йилга бориб бутунлай муздан холи бўлиб, сайёра аҳолиси учун “машъум давр”ни яратиши мумкин. Бу ҳақда Гётеборг университетидан иқлимшунос Селин Хёзе ва Колорадо университети доценти Александра Янгнинг Боулдердаги тадқиқотларига таяниб, “Daily Mail” хабар берди.
Олимлар Арктикада биринчи музсиз кун қачон бўлишини башорат қилиш учун 300 та компьютер симуляциясидан фойдаланган. Кўпгина ҳисоб-китобларга кўра, иссиқхона газларининг чиқиндилари ўзгариши ёки ўзгармаслигидан қатъи назар, эриш 9-20 йил ичида содир бўлиши кафолатланган.
Бироқ, 300 та симуляциядан тўққизтаси Арктика муздан холи бўладиган кун анча тезроқ – уч йил ичида келиши мумкинлигини кўрсатган. Қайта-қайта илиқ кузлар, сўнгра юмшоқ арктик қишлар бунга шароит яратиши мумкин.
“Арктикадаги биринчи музсиз кун об-ҳаво шароитларининг ўзгариши сабабли Ер экотизими ва иқлимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин”, деган Хёзе.
Шундай қилиб, Италиянинг жанубида минус йигирма даражагача бўлган ўта совуқ ҳароратлар кутмоқда ва Скандинавияда ўрмон ёнғинлари содир бўлиши мумкин.
Олимларнинг таъкидлашича, денгиз музи эришининг ўзи денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмайди. Бироқ, Арктика эриганидан кейин денгиз кўпроқ исинса, қуруқликдаги музликлар эрий бошлайди ва бу денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади.
Бу йил, Хёзенинг қўшимча қилишича, Арктикадаги денгиз музининг минимал даражаси рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган ва 2024 йилнинг октябрь ойи 2023 йил октябрь ойига қараганда рекорд даражадаги иккинчи энг иссиқ ой бўлган.
Глобал исиш ҳам табиат, ҳам инсоният учун кўплаб салбий оқибатларга олиб келадиган муаммодир. Бу дунёнинг кўплаб минтақаларида иқлим шароитининг ўзгаришига олиб келади. Ер юзида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши оқибатлари орасида бўронлар, сув тошқинлари, қурғоқчилик, юқумли касалликларнинг тарқалиши, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Мисрнинг Шарм-эл-Шейх шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтганди. Унда иқлим ўзгаришлари оқибатида Арктика денгизининг музлари 2050 йилга бориб буткул эриб кетиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси