2026 йилнинг энг яхши архитектура лойиҳалари эълон қилинди (фото)

Бу қизиқ

−

visibility1304 timer2 дақиқа

image

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Флоридада Бутунжаҳон архитектура фестивали (БАФ) бўлиб ўтди. Унда “Йил иншооти” унвонига Ҳиндистоннинг Индор шаҳридаги Престиж университетининг янги ўқув корпуси сазовор бўлди. Бу ҳақда “ArchDaily” хабар берди.

Қайд этилишича, университет 13 гектар майдонни эгаллаган кампус ҳудудида жойлашган. Бино ичида олийгоҳ маъмурияти, мажлислар ва конференция заллари, кутубхона ҳамда кафетерий мавжуд. 

Престиж университети

Престиж университети

Лойиҳанинг асосий ўзига хослиги – 463 та зинапояли платформалардан ташкил топган, 9 000 ўринли улкан очиқ амфитеатр шаклидаги томи. Меъморлар қадимги ҳинд зинапояли қудуқларидан илҳомланган: минг йилдан ортиқ вақт давомида бундай иншоотлар нафақат сув сақлаш, балки учрашув ва мулоқот маскани сифатида ҳам хизмат қилиб келган.

Престиж университети

Престиж университети

Ички ҳовлилар бинони майин тарқалган кундузги ёруғлик билан тўлдиради, пухта ўйланган режалаштириш эса табиий шамоллатишни таъминлайди. Бунинг натижасида кондиционерларни анча камроқ ёқишга тўғри келади. Бу йилнинг катта қисмида 30 дан 40 даражагача иссиқ ҳарорат сақланиб турадиган минтақа учун муҳим афзалликдир.

&Matcha Three Yards

&Matcha Three Yards

“Йил интерьери” йўналишида MLA at Home студияси томонидан яратилган Филиппиннинг &Matcha Three Yards чой дўкони ғолиб бўлган. Ҳакамлар ҳайъати ёруғликнинг мўллиги ва кичик майдондан оқилона фойдаланилганини юқори баҳолаган.

Coding Kelp 0150

Coding Kelp 0150

Coding Kelp 0150

Coding Kelp 0150

“Келажак лойиҳаси” сифатида Terreform ONE томонидан яратилган Coding Kelp 0150 бир вақтнинг ўзида маълумотлар архиви вазифасини ҳам бажарадиган, кальций карбонатдан 3D-принтерда чоп этилган сунъий риф эътироф этилган. Муаллифларнинг ғоясига кўра, матн ва тасвирларни тўғридан тўғри модификацияланган сувўтларнинг генетик кодига ёзиш мумкин бўлади.

Doca Linear Park

Doca Linear Park

“Йил ландшафти” номинациясида Бразилиядаги Doca Linear Park лойиҳаси энг яхши деб топилган. Меъморлар сунъий шаҳар каналини жамоат боғи ва сувни бошқариш тизимига айлантириб, ҳудудни мунтазам сув тошқинларидан халос этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг “Ала-Арча” миллий боғида дунёдаги энг узун осма шиша кўприкни қуриш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар