2025 йилга қадар 6750 ўринга эга 16 та ётоқхона қурилади – Абдуқодир Тошқулов

Жамият

0:00
0:00
download
ТДЮУ талабаси ўзи ишлайдиган қурилишда ҳалок бўлди north_east

ТДЮУ талабаси ўзи ишлайдиган қурилишда ҳалок бўлди

Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 150 минг талабанинг ётоқхоналарга эҳтиёжи бор. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Олий Мажлис Қуйи палатасидаги “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди.

“Ҳисоб-китобларга кўра, олий таълим муассасаларида қўшимча ётоқхоналарга эҳтиёжи бор талабалар сони 149,4 минг нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги 3 йилда ўқув ва ётоқхона биноларига талабни нормаллаштириш, олий таълимга ёшлар қамровини ошириш мақсадида барча имкониятларни инобатга олиб, ОТМларда сиртқи ва кечки таълим шаклида ҳам талабалар ўқиши йўлга қўйилди”, дейди вазир.

Унга кўра, абитуриентларга 5 та таълим йўналишини танлашдек имкониятнинг берилиши талабалар турар жойига бўлган эҳтиёжни ошириб юборган. Вазир бошқа вилоятдаги ОТМнинг сиртқи бўлимига кирган талаба ҳам 1 ой бўлсада ётоқхонага эҳтиёж сезаётганини таъкидлади.

“ОТМ очишга эҳтиёжи бўлган ҳудудларда фаолияти тугатилган коллежлар биноларидан унумли фойдаланиш орқали маҳаллий ва хорижий ОТМлар филиалларини очишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бир қаторда пандемия вақтида орттирилган тажрибадан келиб чиқиб – ёш болали, ҳомиладор хотин-қизларга ва ижтимоий аҳволи оғир талабаларга дарсларга онлайн қатнаш имконияти яратиб берилди”, дейди Абдуқодир Тошқулов.

Вазир Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМларда, жумладан, Тошкент давлат педагогика университети томонидан ўзига хос ёндашув ҳудудлардаги маҳаллалар билан ўз фаолияти доирасида ҳамкорлик қилиши ҳамда талабаларга ижара жойларини танлаш масаласида амалий ишларнинг йўлга қўйилганини айтиб ўтди.

“Юқорида олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси фуқароларнинг доимий яшаш жойидан олий таълим олиши учун амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистон давлат университети, Қарши давлат университети, Андижон давлат университети ва Чирчиқ давла педагогика институтларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан талабалар учун ётоқхоналар қуриш бошланмоқда. Инвестиция дастурлари доирасида 2025 йилга қадар 6750 ўринга эга 16 та ётоқхона қуриш назардаа тутилган”, дейди Тошқулов.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Абдуқодир Тошқулов

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг