2025 йилда Россиядан депортация қилинган мигрантлар сони очиқланди

Олам

image
Россия энди урушга борган мигрантларни депортация қилишни тўхтатмоқчи north_east

Россия энди урушга борган мигрантларни депортация қилишни тўхтатмоқчи

Россияда ўтказилган операция доирасида 2025 йилнинг июнь-октябрь ойлари давомида ушбу мамлакатда ноқонуний бўлган 19 мингдан ортиқ чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди ёки депортация қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волк ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, 128 мингдан ортиқ иммиграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган. Хорижий фуқароларни Россиядан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш бўйича 19 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган.

Волк маълумотларига кўра, аниқланган қоидабузарликларнинг 100 мингтаси кириш ва чиқиш, транзит ва яшаш қоидалари билан боғлиқ. Қолган 28 минг қонунбузарлик хорижликларни ишга жойлаштиришга алоқадор.

Вазирлик сўзловчисининг таъкидлашича, тезкор тадбир доирасида ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 4800 га яқин, бошқа жиноятлар (наркотик моддалар ва қурол-яроғларнинг ноқонуний айланиши, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, шунингдек, терроризм ва экстремизм) бўйича яна 1500 га яқин жиноят иши очилган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари федерал даражада 673 нафар, давлатлараро миқёсда 329 нафар ва халқаро миқёсда 37 нафар қидирувга берилган шахсни аниқлаган.

Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг сўзларига кўра, 2025 йилнинг 5 февралидан, яъни назорат остидаги шахслар реестри ишга туширилгандан буён 35 мингга яқин одам иммиграция қонунчилигини бузгани учун Россиядан депортация қилинган. Унинг қўшимча қилишича, 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда ноқонуний бўлган мигрантлар маълумотлар базасида 770 минг киши бор, уларнинг учдан бир қисми аёллар ва болалардир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 2025 йилнинг 9 ойи давомида 4500 га яқин хорижлик фуқароларда атрофдагилар учун хавфли касалликлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Улар мамлакатдан депортация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вячеслав Володин депортация Ирина Волк Россиядаги мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг