2024 йилда дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 10 трлн доллардан ошди

Бу қизиқ

image

2024 йилда энг бой 500 кишининг умумий бойлиги 10 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўсиш бўйича дастлабки ўринларни Илон Маск, Марк Цукерберг ва Женсен Ҳуанг эгалламоқда. Улар Tesla, SpaceX, Meta ва Nvidia компанияларини бошқаради. Улардан кейин Oracle компаниясининг асосчиси ва собиқ бош ижрочи директори Ларри Эллисон, Amazon асосчиси Жефф Безос, Dell раҳбари Майкл Делл ва Google асосчиси Ларри Пейж ва Сергей Брин келмоқда.

“Етти технологик титанлар ушбу йил якка ҳолда 600 миллиард доллардан ортиқ даромад кўрган. Бу эса “Bloomberg” миллиардерлари индекси бўйича энг бой 500 киши ўртасидаги 1,5 триллион долларлик ўсишнинг 43 фоизини ташкил этади”, дейилади хабарда.

1 январь ҳолатига дунёдаги энг бой 10 киши рўйхати қуйидагича:

  1. Илон Маск – 432 миллиард доллар;
  2. Жефф Безос – 239 миллиард доллар;
  3. Марк Цукерберг – 270 миллиард доллар;
  4. Ларри Эллисон – 192 миллиард доллар;
  5. Бернар Арно – 176 миллиард доллар;
  6. Ларри Пейж – 168 миллиард доллар;
  7. Билл Гейтс  – 159 миллиард доллар;
  8. Сергей Брин – 158 миллиард доллар;
  9. Стив Балмер  – 147 миллиард доллар;
  10. Уоррен Баффет  – 142 миллиард доллар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик миллиардер, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск тарихда бойлиги 400 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск бойлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг