2024 йил кузатишлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди

Бу қизиқ

image

2024 йил кузатишлар бошлангандан бери энг иссиқ йил бўлди. Бу ҳақда Европа Комиссияси томонидан бошқариладиган "Коперник" доимий Ерни кузатиш дастурида маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, 2024 йил 1850 йилдан бери рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлган. Ўртача глобал ҳарорат 15,10 даражани ташкил этган, бу 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,72 даражага ва ўтган рекорддаги энг иссиқ йил 2023 йилга нисбатан 0,12 даражага юқори бўлган.

Шундай қилиб, 2024 йил 1850-1900 йилларни қамраб олган "индустриядан олдинги давр" ўртача кўрсаткичи 1,5 даражага ошган биринчи йил бўлди. 2023 йилда бу ўртача кўрсаткичдан 1,48 даражага ошиб кетди.

2024 йил 22 июлда ўртача кунлик глобал ҳарорат бўйича янги рекорд 17,16 даражага етди. 2024 йилнинг январидан июнигача ҳар ой ўтган йилнинг шу ойига нисбатан иссиқроқ бўлди. 2024 йил ёзи ҳам тарихдаги энг иссиқ бўлди.

"Барча халқаро глобал ҳарорат маълумотлари 2024 йил рекордлар 1850 йилда бошланганидан бери энг иссиқ йил бўлганини кўрсатади. Инсоният ўз тақдири учун жавобгардир, аммо иқлим ўзгаришига қандай муносабатда бўлишимиз далилларга асосланган бўлиши керак. Келажак бизнинг қўлимизда", деди "Коперник" дастурининг иқлим ўзгариши хизмати директори Карло Буонтемпо.

Унинг қўшимча қилишича, тез ва қатъий чоралар келажакда иқлим вазиятининг ривожланишини ўзгартиради.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар