2023 йилда “права”си олиб қўйилганлар содир қилган ЙТҲда 212 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
21 Август
2784Ўзбекистонда 2023 йилда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, рухсатномаси бўлмаган ҳолда яна қайтадан рулга ўтирган шахслар томонидан 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида республикадаги умумий ЙТҲлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайган. Бироқ ЙТҲлар ва улар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳанузгача юқорилигича қолмоқда.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновга кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйича қонуний равишда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган. 2023 йилда машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар рухсатномаси бўлмай туриб, рулга ўтириши ортидан 707 та ЙТҲ содир этилган. Оқибатда 212 киши вафот этиб, 546 киши тан жароҳатлари олган.
Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойидаги ЙТҲларнинг 58,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган. Таҳлилларга кўра, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 20 фоизи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмагани, 19 фоизи пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлса-да, пиёдалар томонидан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтилгани оқибатида содир бўлган.
Бундан ташқари, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 13 фоизи ҳайдовчиларнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамай ҳаракатланиши, 16 фоизи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида келиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь