2023 йилда афғони дунёдаги энг муваффақиятли валюта бўлди – “The Telegraph”

Олам

image

Афғонистон миллий валютаси (афғони) мамлакатдаги сиёсий вазиятга қарамай, энг мустаҳкамланган валюта бўлди. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда афғонининг АҚШ долларига нисбатан курси 28 фоизга ошиб, 2018 йилдан бери энг юқори даражага етган.

Бу кўрсаткич бўйича афғон валютасининг қиймати ўзининг энг яқин таъқибчиси Колумбия песосидан (ўсиш 13,25 фоиз) икки баравар кўпроққа ошган. Албан леки ҳам 2023 йил бошидан буён долларга нисбатан 13 фоизга мустаҳкамланган энг муваффақиятли валюталар учлигига кирди.

Нашр қисман афғон валютаси курсининг кучайишини гуманитар ёрдамнинг қайта келиши билан боғлаган.

Шунингдек, "The Telegraph" таҳлилчилари ҳокимият чет эл валютасидан фойдаланишни тақиқлагани, бу эса афғон валютасига маҳаллий талабнинг ошишига олиб келганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” 2021 йил августида ҳокимиятга келганидан сўнг Афғонистон ичида доллар ва Покистон рупийсидаги ҳар қандай молиявий операцияларни тақиқлаган эди. Қоидабузарлар турли хил жазолар, жумладан, қамоқ жазосига ҳам дуч келишади.

Шунингдек, “The Telegraph” таҳлилчилари долларга нисбатан энг қадрсизланган жаҳон валюталари учталигини аниқлаган. Улар орасида Аргентина песоси (-54 фоиз), Нигерия наираси (-44 фоиз) ва Ангола кванзаси (-39 фоиз) бор.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта афғони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг