2022 йилда Европада жазирама туфайли 61 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди
Олам
−
11 Июль 2023
25602022 йилда жазирама туфайли Европада 61 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nature Medicine” журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.
Олимлар 30 майдан 4 сентябргача бўлган давр учун Eurostat'нинг ҳар ҳафталик ўлим ҳолатлари бўйича жинси ва ёшига қараб ажратилган маълумотларини таҳлил қилган.
Тадқиқот муаллифларининг маълумотларига кўра, бу даврда Европада рекорд даражадаги жазирама тўлқини оқибатида 61 672 киши ҳалок бўлган.
Шу билан бирга, Европа мамлакатларида ушбу давр учун иссиқликдан ўлимнинг одатий даражаси 36 минг кишини ташкил этган.
Иссиқлик билан боғлиқ энг кўп ўлим Италияда қайд этилган бўлиб, 18 минг кишини ташкил этган. Испанияда 11 300, Германияда 8173, Франция 4807 минг киши иссиқдан вафот этган.
Бир миллион кишига иссиқлик билан боғлиқ нисбий ўлим Италия, Греция, Испания ва Португалияда энг юқори бўлган. Аёллар орасида иссиқдан ўлим даражаси эркакларникига қараганда 56 фоизга юқори.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь