“2022 йилда ҳамкорлик давом этишига умид билдираман”. Путин Мирзиёевга табрик йўллади 

Жамият

image

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди. 

Россия раҳбари Ўзбекистон Президентига йўллаган мактубида 2022 йилда Москва ва Тошкент ўртасида долзарб масалалар бўйича самарали мулоқот ва яқин ҳамкорликдаги ишлар давом этишига умид билдирган. 

“Бу, шубҳасиз, дўст Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга мос келади”, деган Путин. 

Шунингдек, у Мирзиёевнинг ноябрь ойидаги Москвага ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамлигини тасдиқлаб, ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаш имконини берганини таъкидлаган.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 ноябрь куни Россияга ташриф буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Мирзиёев

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг