2022 йилда иш ҳақи, пенсия ва стипендия оширилади

Жамият 25843
image

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорлари оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасида маълум қилинди.

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитларини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 599 млрд 564 млн сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун 1,7 трлн сўм йўналтирилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1206
Рейтинг: 3
t
×