2021 йилгача коронавирусга қарши вакцинани яратиш хомхаёл – эксперт

Олам

image

Коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш камида бир йил давом этади, 2021 йилгача унинг пайдо бўлиши ҳақиқатан йироқ. Бу ҳақда Роберт Коч институти раҳбари Лотар Вилер Берлиндаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Вакцина, албатта, ишлаб чиқарилади, аммо бу бироз вақт талаб қилади. Бироқ, 2021 йилгача бу амалга ошмайди", деди институт раҳбари.

Коронавирус Германияда ҳам кенг тарқалмоқда. Бугун, 11 март куни мамлакатда бир киши коронавирус оқибатида вафот этгани маълум қилинди. Ҳозиргача мамлакатда 1 622 та ушбу вирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 121 517 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 4 383 дан ортиқ одам вафот этган. Беморларнинг 5 753 нафарининг аҳволи оғир деб айтилмоқда. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 66 941 нафари бу вирусдан фориғ бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Коронавирус Вакцина

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг