2021 йилгача давлат идоралари ҳужжатларнинг қоғоз кўринишидан воз кечади – Президент қарори
Жамият
−
10 Декабрь 2019
48262021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти имзолаган бюрократияни қисқартириш тўғрисидаги қарорда белгиланган.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари қатор ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти бўйича зарур ҳисоботларни реал вақт режимида тузиш ҳамда 2021 йил 1 январга келиб қоғоз кўринишидаги бланклар, шакллар ва жадвалларни тўлдиришдан тўлиқ воз кечиш имконини берадиган Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Давлат органлари ва ташкилотлари Барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасида назарда тутиладиган муддатларда ҳисобот юритишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилишини ва унинг тўлақонли ишлашини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш учун шахсан жавобгар экани белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь