2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди
Жамият
−
10 Май 2021
7946Ўзбекистон Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:
• 14 май – жума;
• 31 декабрь – жума.
Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:
• 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
• 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.
Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.