2021 йилда дунёни қандай хавфлар кутмоқда?
Олам
−
05 Январь 2021
25002“Eurasia Group” консалтинг компанияси таҳлилчилари 2021 йилнинг асосий хатарлари рейтингини тузди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилган.
Рейтингда биринчи ўринни АҚШ эгаллаган. Бунга сабаб қилиб, мамлакатнинг сайланган Президенти Жо Байден ҳокимиятга келиши билан АҚШ аҳолисининг тахминан ярми ҳар бир кейинги Президентни ноқонуний, деб ҳисоблайдиган давр бошланиши кўрсатилган.
Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси 2021 йил учун иккинчи катта хавф ҳисобланади. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, коронавирусга қарши эмлаш жамиятни бой ва камбағал табақага бўлинишига олиб келади.
Рейтингда учинчи ўринни иқлим ўзгаришига қарши кураш эгаллаган. Хабарга кўра, бу халқаро рақобатни юзага келтиради.
Аввалроқ, 2021 йилда дунёда об-ҳаво олдинги йилларга қараганда совуқроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь