2021 йилда асосан МДҲ давлатлари фуқаролари россиялик бўлган

Олам

image

2021 йилда Россия фуқаролигини олиш бўйича собиқ СССР таркибида бўлган Украина, Тожикистон, Қозоғистон ва Арманистон фуқаролари етакчилик қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг 11 ойи давомида 667 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинган. 2020 йилнинг шу даврида - 563 мингга яқин одам россиялик бўлган. 

2021 йилда Россия фуқаролигини олган хорижий фуқаролар орасида етакчи ўринларни Украина, Тожикистон Республикаси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаси фуқаролари эгаллади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 11 ойида 800 дан ортиқ юқори малакали хорижлик Россия фуқаролигига қабул қилинган. Бу 2021 йилга нисбатан 150 тага кам.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия фуқаролик

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг