2020 йилда ўзбекистонликларнинг даромади кескин тушиб кетган

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилнинг VI чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Сўровда жами 5717 та респондент иштирок этган.

Сўровномалар таҳлилига кўра, ўтган 12 ой давомида аҳолининг даромадлари асосан камайиш томонга ўзгарди. Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.

65 фоиз респондентлар келгуси 12 ой давомида даромадлари ошишини маълум қилган. Даромадлари ўзгаришсиз қолиши ёки камайишини кутаётган аҳоли вакиллари умумий респондентларнинг 20 фоизига тенг бўлди.

Ўтган 12 ой давомида респондентларнинг жамғармалари динамикаси ўрганилганда барча респондентлар гуруҳларида жамғармалар камайганлиги маълум қилинган. Бунда, барча даромад гуруҳларида жамғармалар кескин камайиши ва/ёки ўзгаришсиз қолганлиги қайд этилган.

37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини маълум қилишган. 23,6 фоиз респондентлар агар даромад олиш манбаларида узилиш бўлган тақдирда жамғармалар ўртача 1 ойгача етади деб жавоб берган. 21,7 фоиз респондентлар эса — 1-3 ойгача, 9 фоизи — 3-6 ойгача етади деб жавоб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк даромад

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг