2020 йилда Ўзбекистонга қанча турист келгани маълум бўлди

Жамият

image

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: 

•    Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8 фоиз), 
•    Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2 фоиз), 
•    Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4 фоиз), 
•    Россия - 81,6 минг киши (5,4 фоиз),
•    Туркманистон - 60,6 минг киши (4 фоиз), 
•    Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1% фоиз) ва 
•    Беларусь - 1,6 минг киши (0,1 фоиз)


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг