2020 йилда Ўзбекистонда қанча олтин кони очилгани маълум бўлди
Жамият
−
27 Август 2020
12586Ўзбекистонда 2020 йил бошидан бери 150 та янги кон давлат балансига олинди. Уларнинг орасида олтин ва уран конлари ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишиш чоғида айтиб ўтилди.
Геологик илм-фанни тиклаш ва замонавий кадрлар тайёрлашга замин яратилди. Хусусан, Геология фанлари университети ташкил этилиб, унинг таркибига 4 та илмий-тадқиқот институти бирлаштирилди.
Замонавий бурғилаш ва лаборатория ускуналари олиб келинди. Бунинг натижасида бурғилаш унумдорлиги 2019 йилга нисбатан 25 фоиз ошди. Жумладан, рудадаги элементларни аниқлаш кўлами 40 тадан 63 тагача кўпайди.
Йил бошидан буён 150 та янги кон давлат балансига олинди. Олтин, кумуш, уран, мис, молибден ресурслари ва захиралари кўпайди. Жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги Кулжуктов ҳамда Ауминзотов тоғлари ҳудудида 3 та олтин, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳамда Жиззах вилояти Арнасой туманида 2 та уран кони аниқланди.
Шунингдек, 32 та геология-кон захираси халқаро JORC стандартларига ўтказилди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида 155 минг гектар майдонда тезкор гидрогеологик изланишлар олиб борилди. Сув танқис ҳудудларда суткасига қўшимча 90 минг кубометр таъминлайдиган сув захиралари тасдиқланди, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь