2020 йилда хориждан қанча ўзбекистонлик муҳожирнинг жасади олиб келингани айтилди

Local

image

2020 йилда хорижий давлатларда вафот этган 1629 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, бу кўрсаткич ҳам Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги ўлимлар статистикасига киради, лекин COVID-19 статистикасига кирмайди.

Шунингдек, дунё бўйлаб вирус тарқалиши оқибатида мамлакатлараро чегаралар ёпиқ бўлишига қарамасдан, 2020 йилнинг ўзида хориждан 600 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилган.


Tags

SSV

Rate Count

463

Rating

3

Rate this article

Share with your friends