2020 йилда ис газидан ўлганлар қарийб икки бараварга кўпайган
Жамият
−
04 Май 2021
25392020 йилда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган. Бу ҳақда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маълум қилди.
Вилоятлар кесимида олинганда, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари бўйича “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалида 6 тани, “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалида 3 тани, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида 3 тани, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалида 2 тани ташкил қилади.
Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида рўй бермоқда.
Мисол учун, 2020 йил 4 декабрь куни соат 21-15 ларда Юнусобод тумани Инжобод кўчаси 61 уйда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида ушбу хонадонда ижарада яшаган 5 нафар талаба ис газидан заҳарланиб вафот этган бўлиб, ярим ертўлада ўрнатилган АОГВ-11,6 русумли сув иситиш қозонни дудбурони носозлиги натижасида ушбу бахтсиз ҳодиса рўй берганлиги аниқланган.
Маълумотларга кўра, 2019 йилда 31 та ис газидан заҳарланиш содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 21 тани, вафот этганлар сони 50 тани ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь