2020 йилда энг кўп бойлик орттирган Россия миллиардерлари рейтинги тузилди

Олам 29764
image

“Forbes” журнали 2020 йилда бойлиги энг кўп ўсган россиялик миллиардерлар рейтингини тузди.

Рейтингда биринчи ўринни "Нафта Москва" молиявий-ишлаб чиқариш гуруҳи раҳбари Сулаймон Керимов эгаллади. У бир йилда 11,5 миллиард АҚШ долларига бойиган. Унинг бойлиги ўсишига олтин нархининг йил давомида юқорилаши сабаб бўлди. Ҳозирда Керимов ва оиласининг бойлиги 20,9 миллиард АҚШ долларга баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринни “NLMK” ҳамраиси Владимир Лисин эгаллади. Йил давомида унинг бойлиги 5,4 миллиард долларга ўсиб, 26,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Лисиннинг бойлиги ортишига пўлат нархларининг кўтарилиши сабаб бўлган.

Учинчи ўрин USM Holdings ҳаммуассиси Алишер Усмоновга насиб этди. Бир йил ичида у 3,6 миллиард АҚШ долларига бойиди ва ҳозир унинг бойлиги 16,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Рўйхатнинг бошқа аъзолари сингари, Алишер Усмоновга ҳам металлургия маҳсулотларининг нархи кўтарилиши ёрдам берган.

Қайд этилишича, бойлиги 2020 йилда энг кўп ўсган ўнта рус миллиардерларининг бойликлари жами 33 миллиард АҚШ долларига ўсган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1888
Рейтинг: 3
t
×