2020 йил учун даромад солиғининг қатъий суммалари белгиланди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Қонунга мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий суммалари белгиланди. Улар қуйидагича:

Маиший хизматлар:
•    Тошкент шаҳри – 250 000 сўм;
•    Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 150 000 сўм;
•    бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
•    бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

Бошқа фаолият турлари:
•    Тошкент шаҳри – 225 000 сўм;
•    Нукус шаҳри ва вилоятлар маркази – 150 000 сўм;
•    бошқа шаҳарлар – 100 000 сўм;
•    бошқа аҳоли пунктларида – 50 000 сўм.

Автомобилда юк ташиш:
•    юк кўтариш қуввати 3 тоннагача бўлганда – 150 000 сўм;
•    юк кўтариш қуввати 3 тоннадан ошиқ бўлганда – 225 000 сўм.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат бюджети Даромад солиғи

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг