2020 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди
Interesting
−
11 January 2021 7857 2 minutes
Ўтган 2020 йил тарихда кузатилган энг илиқ йил бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Иқлимни мониторинг қилиш хизмати мутахассислари маълум қилган.
Қайд этилишича, 2020 йилда ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,25 даража юқори бўлган.
Шунга ўхшаш кўрсаткичлар 2016 йилда ҳам кузатилган эди. Аммо ўша йили об-ҳавога Эль-Ниньо ҳодисаси таъсир кўрсатган. Яъни, Тинч океанининг экваториал сувлари исиши об-ҳавонинг исишига ҳисса қўшган.
2020 йилда эса бу ҳодиса рўй бермаган бўлса ҳам, ҳарорат рекорд даражага кўтарилган.
“Эль-Ниньо йиллик ҳароратга таъсир кўрсатмаган 2020 йил, тарихдаги энг илиқ йил бўлди”, деган Калифорния штатининг Окленд шаҳридаги Иқлим ва энергетика бўйича институт директори Зик Хаусфатер .
Маълумот ўрнида, Эль-Ниньо ҳодисаси ҳар икки-етти йилда бир марта содир бўлади. Ушбу ҳодиса пайтида илиқ ер усти сувлари Тинч океанининг тропик қисмига оқиб ўтади, бу эса кенг ҳудудларда об-ҳавони ўзгартиради. Ла- Нинья ҳодисаси эса, аксинча, сайёрани совутади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2015 йилдан бери ўтган олти йил, энг илиқ давр ҳисобланади. Бу барқарор ва чуқурлашиб бораётган илиқлик тенденциясидан далолат беради.
Глобал ҳароратнинг бир даражага кўтарилиши ҳам, қурғоқчиликка, иссиқлик тўлқинларига, денгиз сатҳининг кўтарилишига ва кучли бўронларга олиб келиши мумкин.
Аввалроқ, 2021 йилда янги “қайноқ” рекордлар кузатилмаслиги айтилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28