2020 йил оғир келди – Шавкат Мирзиёев

Жамият

Аввалроқ, Сардоба сув омбори сув чиқиши юзасидан фавқулодда ҳолат юзага келгани сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари бошчилигида воқеа жойида Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, вақтинча кўчирилган аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Президент аҳоли билан учрашиб, вазият бўйича мулоқот қилди.

“Бу ҳам бир синов. Ҳеч ким кутмаган синов. Энг катта қилган ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларига кўчириш эди. Оқолтин раҳбарлари, нуронийлари, маҳалла раисларидан шуни илтимос қиламан, ҳозир одамларни саранжом қилиб, ҳаммани маҳалла-маҳалла қилиб йиғиб олиб, ҳамма шароитини вақтинчаликка яратиб берамиз. одамларни ҳозир йиғиб, уйларга жойлаштириб, ҳамма шароитини қилиб беришимиз керак. Ҳамма куч воситани шунга сафарбар қиламиз. Шароит яхши бўлмагунча ман бошчилигимдаги биронта раҳбар ҳеч қаерга қимирламаймиз.

Бу ҳеч ким кутмаган фалокат. 2020 йил оғир келди. Мана шу оғирликни елкамизга олиб, сабр билан чидашимиз керак. Ҳозир хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Одамларни ваҳима қилмаслигимиз керак. Аёллар ва ёшларни тинчлантиришимиз керак.

Биронта хонадон эътиборсиз қолмайди. Қурилишларни бошлаймиз. Худони ўзи сабр берсин, ўзи қўллаб қувватласин“ дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборида бугун, 1 май куни соат 05:55 да фавқулодда ҳолат юзага келди. Кейинроқ, аҳолини эвакуацияси бўйича ФВВ маълумот берди. Мирзаобод аҳолиси Янгиер шаҳрига кўчирилгани ҳақида ҳам хабар берилди

 

Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made