2019 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция кўпайган – Бош прокурор
Жамият
−
25 Декабрь 2019
6880Соғлиқни сақлаш соҳасида шаффофлик, адолат, тиббий хизмат сифатини ошириш нуқтаи назаридан амалий ва таъсирчан чоралар деярли кўзга ташланмаяпти. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бугун, 24 куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолалари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишда шу ҳақда айтиб ўтди.
“Эътибор беринг! 2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 34 фоизи соғлиқни сақлаш тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 43 фоизни ташкил этган.
Аввало, ҳар қандай тизим, ҳар қандай соҳага халқ, кенг жамоатчилик баҳосидан холис баҳо йўқ, десак адашмаган бўламиз”, дейди Йўлдошев.
Бош прокурорнинг сўзларига кўра, сўнгги уч йилда ушбу соҳага оид 170 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинган.
Соҳани молиялаштириш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, 2018 йилда тиббиёт соҳасига 9 трлн 300 млрд сўм ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 30 фоизга ортиб, 12 трлн 100 млрд сўмни ташкил этди.
Келгуси йилда эса, соҳага 2 трлн 800 млрд сўм ёки 23 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилди.
LiveБарчаси