2019 йил давомида турли хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами 2527 киши кўчиб келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Кўчиб келганлар хорижий мамлакатлар кесимида: • Қозоғистондан – 839 киши; • Россия Федерациясидан – 588 киши; • Тожикистондан – 541 киши; • Қирғизистондан – 307 киши; • Бошқа давлатлардан – 252 киши;
Уларнинг энг кўпи, яъни 775 нафари Тошкент вилоятига, энг ками - 3 нафари Сурхондарё вилоятига тўғри келади.