2018 йилда қурол савдоси 4,6 фоизга кўпайиб, ярим триллион долларга яқинлашди

Олам 1502
image

2018 йилда дунё бўйлаб қурол савдоси 2017 йилга нисбаан 4,: офизга кўпайаган. Стокгольм тинчлик муаммоларини ўрганиш халқаро институтининг (SIPRI – Stockholm International Peace Research Institute) 9 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботида шундай кўрсатилган.

Дунёнинг етакчи 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компаниялари рўйхатининг дастлабки бешта ўрни американинг Lockheed Martin, Boeing, Northrop Grumman, Raytheon ва General Dynamics каби компанияларига насиб қилган. Шу бешта компания биргаликда 148 млрд долларлик қурол сотган.

Умумий ҳисобда SIPRI рўйхатига киритилган америка компаниялари 246 млрд долларлик қурол ва ҳарбий мақсадларда фойдаланилувчи товарлар сотган. Бу қурол ишлаб чиқарувчи 100 та энг йирик компания биргаликда сотган қуролларнинг 59 фоизига тенг. Америка компанияларининг ўтган йилдаги савдолари 2017 йилдагидан 7,2 фоизга кўп.

Қурол сотиш бўйича иккинчи ўринни Россия қурол саноати эгаллади. SIPRI рўйхатига киритилган 10 та россия компанияси умумий ҳисобда 36,2 млрд долларлик қуролва ҳарбий анжомлар сотган. Бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан 0,4 фоизга кам.

Хитой компаниялари рўйхатга киритилмади. Бунга “осмон ости” мамлакатининг қурол савдоси билан боғлиқ аниқ маълумотлар етарли эмаслиги сабаб бўлди.

Европага келсак, SIPRI рўйхатига 27 та европа қурол ишлаб чиқарувчи компаниялари кирди. 2018 йилда улар 102 млрд долларлик қурол сотган, бу 2017 йилга қараганда 0,7 фоизга кам.

Германиянинг Rheinmetall AG, Krauss-Maffei Wegmann, Thyssenkrupp ва Hensoldt концернлари қурол ишлаб чиқарувчи Топ-100 та компания қаторидан жой олди.

Умуман олганда, етакчи юзталикка кирган 80 та компания АҚШ, Европа ва Россияда жойлашган. Шунингдек, рейтингга Япониядан 6 та, Исроил, Саудия Арабистони ва Жанубий Кореядан 3 тадан, Туркиядан 2 та ва Австралия, Канада ҳамда Сингапурдан биттадан компания кирган.

SIPRI ҳисоб-китобига кўра, 100 та йирик қурол ишлаб чиқарувчининг йиллик савдо ҳажми 420 млрд долларни ташкил қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×