2015 йилги “Париж теракти” тергов ишлари миллион саҳифага етди
Олам
−
18 Март 2020
52412015 йил Францияда содир этилган теракт бўйича тергов ишлари якунланди ва иш судга оширилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ушбу тергов давомида 472 жилдда бир миллионга яқин саҳифа тўпланган. Айбловлар рўйхати 348 саҳифани ўз ичига олади. Теракт содир этишда гумонланган 20 киши устида тергов олиб борилган.
Барча эътибор Салоҳ Абдусаломга қаратилди. Чунки у теракт содир этган гуруҳ аъзоларидан тирик қолган ягона шахс ҳисобланади. Салоҳ 2016 йил март ойида Брюсселда қўлга олинган ва бошқа ўн нафар судланувчи каби ҳибсда сақланмоқда. Яна уч нафар айбдор “суд назорати остида”, олти нафари сиртдан ҳибсга олинган. Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, сиртдан ҳибсга олинганларнинг баъзилари Брюсселдаги терактларда иштирок этган ва айни дамда ўлган бўлиши ҳам мумкин.
Францияда кенг тарқалган коронавирус сабабли барча суд муҳокамалари бекор қилинди, шунинг учун жараён қачон бошланиши номаълум бўлиб қолмоқда. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, жараён монументаль бўлади. Прокуратура 1765 жисмоний ва юридик шахсга нисбатан айблов киритган.
Маълумот ўрнида, 2015 йилнинг 13 ноябрь куни террорчилар томонидан "Батаклан" концерт зали, Париждаги барларда ва “Стад-де-Франc” стадиони яқинидаги портлашлар содир этилди. Унда 130 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланганди.