2000 йилда туғилган йигит автомобилида пиёдани уриб кетди. Пиёда вафот этди
Жамият
−
27 Май 2020
7459Наманган вилояти Учқўрғон туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 26 май куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти Учқўрғон тумани 4Н-425 “Учқўрғон – Янгиер” маҳаллий йўлининг 5 км.да ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган С.Қ. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, 1969 йилда туғилган Р.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда Р.А. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз“, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси