2000 йил туғилган террорчи қўлга олинди
Олам
−
18 Сентябрь 2019 9364 1 дақиқа
Доғистонда Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари республика ҳудудида теракт ҳужумини уюштирмоқчи бўлган ИШИД аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахс 2000 йилда туғилган ва Россия фуқароси.
Жангари Доғистоннинг Тарумов туманидаги ўрмон массивида яшириб қўйилган жуда кучли қўлбола портлаш қурилмасини олишга уринаётган вақтида қўлга олинган.
Аниқлик киритилишича, террорчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият ходимларига нисбатан терактни амалга оширишни режалаштирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь