20 минг долларни оёқ кийимига яшириб, Ўзбекистондан олиб чиқишга уринган шахс қўлга тушди  (видео)

3-саҳифа

image

“Олот” чегара божхона пости орқали 50 минг АҚШ долларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишга уринган шахс аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти божхона бошқармаси хабар берди. 

Жорий йилнинг 25 сентябрь санасида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона постига пиёда сифатида кириб келган фуқаро тегишли тартиб доирасида божхона назоратидан ўтказилган. Дастлаб божхона ходимининг оғзаки сўровида фуқаро 5 000 АҚШ доллари ҳамда 38 млн сўм миқдорда миллий валюталарни тақдим этади. Ушбу нақд пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинган вақтда эса, 5 000 АҚШ доллари дея тақдим этилган валюталар аслида, 10 000 АҚШ доллари, миллий валютада эса, 38 млн сўм эмас балки, 61 580 000 сўм экани аниқланган.

“Мазкур вазият эса, фуқаронинг божхона назоратини четлаб ўтиш мақсади борлигидан далолат беради ва божхона ходимларининг гумонларини янада оширади. Ҳолатга ойдинлик киритиш учун тайинланган божхона кўриги давомида фуқаро яна 20 минг АҚШ доллари оёқ кийими остига ва 10 минг АҚШ долларини ён чўнтакларига беркитиб, олиб чиқишга уринганлиги тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда фуқаронинг мазкур хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиб, жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдордаги миллий валюталар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган.

Маълумот учун, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 млн сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини ихтиёрий тарзда йўловчи божхона декларациясида кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади. Мазкур меъёрдан ортиқча бўлган пул маблағларини олиб чиқиш учун эса, тегишли рухсатномаларни олиш талаб этилади.

Мадина Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Бухоро Олот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг