2 дақиқада Ҳормузни эгаллашимиз мумкин – Трамп
Олам
−
30 Март 6796 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистлар билан самолёт бортида бўлиб ўтган суҳбатда, АҚШ Ҳормуз бўғозини атиги икки дақиқа ичида ёпишга қодир эканини маълум қилди.
У бу фикрни Эрон бўғоз орқали ўтувчи кемалар учун тўлов жорий этишни режалаётгани фонида айтди.
“Биз уни икки дақиқада ёпишимиз мумкин. Шунчалик тез ёпамизки, ҳатто бошингиз айланиб кетади”, деган Трамп.
Шунингдек, у Эрон билан келишувга эришиш имконияти мавжудлигини ва бундай келишув яқин вақт ичида амалга ошиши мумкинлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Эрон Ҳормуз бўғози орқали транзит учун тўлов жорий этганди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг Эрон Ҳормуз бўғозида савдони тўхтатишини эълон қилди. Жанглардан олдин дунё нефти, конденсати ва нефть маҳсулотларининг 15-20 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг 30 фоиздан ортиғи сув йўли орқали ўтган.
25 март куни Ислом Республикаси дўстона мамлакатлар: Россия, Ҳиндистон, Ироқ, Хитой ва Покистон кемаларига Ҳормуз бўғози орқали транзит ўтказишга рухсат берди. Шу билан бирга, мамлакат Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон рақибларига бўғоздан фойдаланишга рухсат беришнинг маъниси йўқлигини айтди.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март