2.8 млрд сўмлик тендерда қонун бузилишига йўл қўйган АЖ жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Рақобат қўмитаси “Toshkent yo‘lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi" АЖга нисбатан  молиявий жарима қўллади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар  ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давлат харидлари соҳасидаги ўрганишлари натижасида, “Toshkent yo‘lovchi vagonlarini qurish va ta’mirlash zavodi” АЖ томонидан  махсус ахборот порталлари орқали жами 2.8 млрд сўмдан ортиқ  ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар юзасидан, ташкилотга “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилган ҳамда натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларнинг сотилишида қонунга зид ҳаракатлар аниқланган “Amudaryotex” МЧЖ ХКга жарима қўлланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг