19 ёшли йигит Оқ уйга юк машинасида бостириб киришга уринди. У Байденни ўлдирмоқчи бўлганми?

World

image

Вашингтондаги Оқ уй яқинида 19 ёшли йигит юк машинасида тўсиққа бориб урилди. У АҚШ Президенти, Вице-президенти ва уларнинг оила аъзоларини ўлдирмоқчи, ҳокимиятни қўлга киритмоқчи бўлганликда айбланмоқда. Бу ҳақда NBC хабар берди.

Шу йилнинг 22 май куни 19 ёшли йигит Саи Варшит Кандула ижарага олган юк машинасида Оқ уй яқинидаги йўлакка чиқиб кетган ва бино шимолидаги металл панжарага бориб урилган. Кейин полиция ходимлари уни ҳибсга олган. Йигитнинг ёнидан фашистлар Германияси байроғи топилган.

Кандуланинг ўзи Президентга суиқасд қилмоқчи бўлганини айтиб ўтган. У мазкур ҳужумни олти ой давомида режалаштирганини маълум қилган.

Ҳодиса оқибатида хавфсизлик ва Оқ уй ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Кандула Президентни ўлдирмоқчи бўлганликда, шунингдек, хавфли қурол билан ҳужум қилиш, эҳтиётсизлик билан ҳайдаш, федерал мулкка зарар етказиш ва қўриқланадиган ҳудудга ноқонуний киришда айбланмоқда. Унинг ишини тергов қилишда АҚШ Махфий хизмати ва Федерал қидирув бюроси иштирок этмоқда. Кеча, 23 май куни унинг уйида тинтувлар ўтказилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends