19 нафар ногиронни ўлдирган япон олий жазога ҳукм қилинди
Олам
−
17 Февраль 2020
75652016 йилда Япониянинг Сагамихара шаҳрида ақлий имконияти чекланган ногиронлар уйига ҳужум қилиб, 19 кишини пичоқлаб ўлдирган япониялик Сатоси Уэмацу ўлим жазосига ҳукм қилинди. Иокогама округ суди шундай қарор қабул қилди.
30 ёшли эркак биринчи суд эшитувида тўполон қилиб, оғзига бир нарса солмоқчи бўлган. Аммо назоратчилар уни тўхатган.
Маълумот учун, Сатоси Уэмацу 2016 йил 26 июлга ўтар кечаси Токио яқинидаги Сагамихара шаҳрида жойлашган ногиронлар уйида қирғин уюштирган. Ўша вақтда пансионатда саккизта ходим, битта қўриқчи ва 100 дан ортиқ 18 ёшдан 75 ёшгача ногиронлар бўлган. Ҳужум натижасида 19 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 20 киши оғир жароҳатланган.
Ҳужумдан сўнг жиноятчи ўзининг “Twitter”ида бутун дунёга тинчлик тилаган. Сўнгра ҳукуматга таслим бўлган. Уэмацу терговчиларга “кўпгина касалликлардан қийналаётган оғир беморларни қутқарганини” айтган. Шунингдек, у ҳужумда ҳалок бўлган кишиларнинг қариндошларидан узр сўраган.
Сатоси Уэмацу 2012 йил декабрдан 2016 йил февралгача ушбу ногиронлар уйида меҳнат қилган. У наркотик модда истеъмол қилгани ҳам айтилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15