18 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати олтин медали учун курашади
Спорт
−
24 Январь 2023
4240Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада ярим финал баҳслари ортда қолди. 25 январь куни қизлар ўртасида, 26 январь куни эса йигитлар ўртасида финал беллашувлари ўтказилади. Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар боксчиси мусобақада олтин медаль учун жанг қилиш имкониятига эга бўлди.
Энг кўп финал йўлланмасини қўлга киритган жамоалар (умумий):
Ўзбекистон – 18;
Қозоғистон – 8;
Таиланд – 7;
Мўғулистон – 5;
Хитой – 4;
Филиппин – 2;
Камбоджа, Индонезия, Непал, Вьетнам – 1 нафардан.
Қизлар ўртасида:
Ўзбекистон – 8;
Мўғулистон, Таиланд – 4;
Хитой, Қозоғистон – 2;
Непал, Вьетнам – 1.
Йигитлар ўртасида:
Ўзбекистон – 10;
Қозоғистон – 6;
Таиланд – 3;
Хитой, Филиппин – 2;
Камбоджа, Индонезия, Мўғулистон – 1.
Маълумот учун, Осиё чемпионати йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда. Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилди (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар). Мусобақада Осиёнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь