18 апрелда Тошкентдаги 4 та кўча вақтинча ёпилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 18 апрель куни Тошкентдаги 4 та кўча 5 соат давомида ҳаракатланиш учун ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Кўчалар дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши сабаб соат 07:30 дан 12:30 га қадар ёпилади.

Қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;

2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);

3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);

4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шоҳ кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).

“Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг