$170 млнга қурилган китоб кўринишидаги Самарқанд аэропорти очилди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 март куни Самарқанд шаҳрида 2,5 йил давомида қуриб битказилган халқаро аэропорт ишга туширилди. Ҳаво бандаргоҳини қуришга 170 млн доллар сарфланган. Аэропорт одатдагидан фарқли ўлароқ, очиқ китоб шаклида барпо этилди. 

Аэропорт очилишида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди, деб хабар берди маросимда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири.

Раматов аэропорт очилишида нутқ сўзлаб, иншоот тамал тошини 2019 йил июль ойида Президент Шавкат Мирзиёев қўйганини эслатиб ўтди.

“Орадан икки ярим йил ўтиб аэропорт қуриб битказилди. Халқаро аэропортни Туркия компанияси лойиҳалаштирган. “Enter enginiring” компанияси эса қуриб битказган.

Бу жуда ҳам катта аэропорт ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида 26 та катта самолётни боғласа бўлади. Бир кунда 70 та катта самолётга хизмат қилиш имконига эга бўлган аэропортда ҳафтасига 8 та самолёт учса, бугунги сўровларга қараганда эртадан бошлаб 120 тага кўпаяди. Агар кунига 700 та самолётга чиқадиган бўлсак, бутун шаҳар гуллаб кетади”, деди Раматов.

У энг замонавий технологиялар ёрдамида барпо этилган бу халқаро аэропорт қуриб тугатилганини ва эртадан бошлаб йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлашини айтиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт

Баҳолаганлар

1006

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг