17 йил деганда Италиянинг учта жамоаси ЕЧЛ 1/4 финалида иштирок этади
Спорт
−
16 Март 2023
2560Бугун, 16 мартга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг сўнгги ўйинлари якунланди. Мусобақада ғолиблик учун курашни давом эттирадиган саккизта жамоа аниқ бўлди.
1/4 финалда Италиянинг “Милан”, “Интер” ва “Наполи”, Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид”, “Бавария” ва Португалиянинг “Бенфика” клублари иштирок этади.
17 йил ичида биринчи марта Италиянинг учта жамоаси бирданига турнирнинг чорак финал босқичига йўл олди – бу охирги марта 2005-2006 йилги мавсумда содир бўлган. Ўшанда “Милан”, “Ювентус” ва “Интер” чорак финалга чиққанди.
Эътиборлиси, ўша мавсумда чорак финал босқичида уч жамоадан иккитаси турнирни тарк этган бўлса, ярим финалда “Милан” “Барселона”га имкониятни бой берганди.
2005-2006 йилги мавсумда “Барселона” Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь