16-шифохонага коронавирусга чалинган беморлар олиб келингани ҳақидаги гапларга ССВ муносабат билдирди
Жамият
−
11 Март 2020
12489Бундан икки кун аввал, пойтахт Тошкентдаги “16-шаҳар шифохонаси” – Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий Марказига коронавирусга чалинган беморлар жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. QALAMPIR.UZ ушбу маълумотларга ойдинлик киритганди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев гап-сўзларни буткул рад этганди. Бугун, 11 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга нисбатан расмий муносабат билдирди. Унда шундай дейилади:
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган пойтахтимиздаги “16-шаҳар шифохонаси”да коронавирусга чалинган беморлар борлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз ва мутлақо ёлғон.
Бу ҳақда кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида ҳам вазирлик раҳбарияти билан бир қаторда халқаро экспертлар ҳам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмаганини алоҳида эътироф этди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, дунёдаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва унинг олдини олиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, назорат кучайтирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатувчи штаб иш олиб бормоқда. Айни пайтга қадар мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирон бир ҳолат аниқланмади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор ҳар бир фуқародан нотўғри, ваҳимали ва асосланмаган маълумотларга ишонмасликларини сўраб қолади”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь