15 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлиб, сўнг уни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

Жамият 27121
image

Кеча, 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яшнобод туман судида, судья Икрамов раислигида, судланувчи Р.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш ва талончилик моддалари доирасида жиноят иши кўриб чиқилди.
 
Р.Я. 2019 йилнинг 28 август куни соат 22:00 ларда Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Маънавият маърифат маркази” биноси олдида 2004 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Б. билан учрашиб, у билан “Нокдаун” номли пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилишган.

Шундан сўнг, Ш.Б.нинг розилиги билан у билан жинсий алоқада бўлади. Соат 00:50 ларда Ш.Б. билан тортишиб қолиб, ўзаро келишмовчилик замирида бир-бирини ҳақоратлаган. Судланувчи Ш.Б.нинг юз қисмига бир неча маротаба урган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Ш.Б. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Р.Я. эса иш жойи бўлган “Смарт” автомашиналар ювиш шохобчасига бориб, бироздан кейин Ш.Б.дан хабар олиш мақсадида, шу куни соат 01:30 ларда воқеа жойига қайтиб келганида, Ш.Б.ни вафот этганини билиб, унинг мурдасини шу жойдаги фаввора ичига тушириб қўйган. Шунингдек, судланувчи Ш.Б. ўлимидан олдин унга вақтинча сақлаб туриш учун берган “Samsung Galaxy J6” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, 2019 йил 30 август куни номаълум шахсга 300.000 сўмга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Суд-тиббий экспертизасининг 2019 йил 7 октябрдаги 894-сонли хулосасига кўра, Ш.Б.нинг ўлими бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши натижасида юз берганлиги, ушбу жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати эканлиги аниқланган. 

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши ва ўғрилик моддалари билан айбли деб топилди. Унга 9 (тўққиз) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Зафарбек Солижонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1197
Рейтинг: 2.9
t
×