15 минг долларлик куртка кийган Жапаров тармоқда “элакдан ўтказиляпти”

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қуланак ГЭСи қурилиш майдонига капсулани ташлаш маросимига қиймати 15 минг доллардан ортиқ куртка кийиб келгани ОАВ ва жамоатчилик томонидан катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Factcheck.kg журналистлари давлат раҳбарининг устки кийимининг нархи ва брендини аниқлади. 

Воқеа 21 октябрь куни бўлиб ўтган. Давлат раҳбари тантанага ҳали омма олдига чиқмаган кўк курткада келди. 

Журналистларнинг аниқлашича, Садир Жапаров Италиянинг Loro Piano брендининг ички безакли ва ёқаси нутрия мўйнасидан тикилган 1 миллион 264 минг сом ёки 15,3 минг долларлик куртка кийиб олган. 

Москва марказий универмаги сайтида бу жигарранг куртка 1 миллион 283 минг сом ёки 15,5 минг доллар туради. 

“Эътибор беринг, президент мода тенденцияларини кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради”, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар. 

Қайд этилишича, 2022 йилнинг февраль ойида Садир Жапаров Италия брендининг қимматбаҳо курткасида Бишкек бозорларини айланиб чиққан. 2020 йилда унинг 3000 долларлик жилети ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган. Август ойида давлат раҳбарининг кардиганини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муҳокамасига қўйган эди. Москвадаги Марказий универмагда 299 500 рубль (тахминан 5 000 доллар) туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

2076

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг