14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь 2023
8750Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида жинсий қулликда сақлангани ҳақида хабар берган эдик. Қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.А.га (аёл) нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни фуқаро Н.А. гумон қилинувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, унга нисбатан Китоб тумани судининг 26 ноябрдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Мазкур иш юзасидан Болалар омбудсмани вояга етмаган Ч.Т.нинг қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент назоратини давом эттиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолатга муносабат билдириб, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ томонидан вояга етмаган Ч.Т.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ишлари кетаётганини маълум қилганди.
LiveБарчаси