14 та ҳудуддаги газ таъминоти объекти хусусий секторга топширилади
Жамият
−
03 Сентябрь 2022
12674Газ таъминоти хусусий бошқарувчилар қўлига бериладиган 14 та ҳудуддаги туман ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газ сотиш вазифаларини амалга ошириш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторларга ишончли бошқаришга топшириш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида белгиланган.
Қарор билан қуйидагилар:
• газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун хусусий операторларга ишончли бошқаришга топшириладиган туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларининг рўйхати;
• газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газ сотиш вазифаларини амалга ошириш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторларга ишончли бошқаришга топшириш тартиби ҳақидаги низом;
• газ тақсимлаш тармоқларини ишлатиш ва табиий газни истъемолчиларга сотиш вазифаларини бажариш учун газ таъминоти объектларини ишлатиш ва жорий техник хизмат кўрсатиш вазифаси топширилаётган хусусий операторларни танлаш бўйича танлов комиссиясининг таркиби тасдиқланади.
Шунингдек, хусусий операторларни танлаб олиш бўйича танлов комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
• газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун хусусий операторларга ишончли бошқаришга топшириладиган туман (шаҳар) газ таъминоти бўлимларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларини тасдиқланган рўйхатга мувофиқ белгилаш;
• танлов ўтказиш мақсадида хусусий операторларга сотилган табиий газ қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган воситачилик мукофотининг бошланғич миқдорини белгилаш.
Газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газ сотиш функцияларини амалга ошириш учун хусусий операторлар ишончли бошқарувига топшириладиган газ таъминоти туман (шаҳар) бўлимларига ёки уларнинг участкаларига бириктирилган газ таъминоти объектларининг
РЎЙХАТИ
LiveБарчаси