1322 та мактаб капитал реконструкция қилинади

Жамият 3455
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига порталига жойлаштирилди.

Қарор билан қуйидагиларни ўз ичига олган 2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури:

•    2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича асосий параметрлари;

•    2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш асосий параметрлари;

•    халқ таълими муассасалари қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлаиши кутилмоқда. 

Шунингдек, 2020-2022 йилларда халқ таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш доир чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи комиссия тасдиқланади. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири Очилбой Раматов раислик қилади. 

Қарорд билан комиссия раисига қуйидагилар юкланмоқда. 

•    дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

•    зарурий ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифларига асосан 2020 — 2022 йилларда халқ таълими муассасалари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли дастурига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини бериш.

Дастур доирасида халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича:

•    Халқ таълими вазирлигига марказлашган ҳолда ажратилган маблағлар ҳисобидан товар, хизматларни шунингдек, халқ таълими таълим муассасаларини жиҳозлаш юзасидан харидларни амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб — Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Ўқув таълим таъминот” давлат унитар корхонаси белгиланади;

•    Халқ таълими муассасаларини лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш, қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш хамда қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб — Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлимлари зиммаларига юклатилади.

Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгиланмоқда:

•    Давлат бюджети маблағлари;

•    имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;

•    жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари;

•    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантиришда мазкур қарорда белгиланган халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутишлари лозим. 

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш бўйича халқаро молиявий институтлар ва хорижий донорлар билан тизимли ишлар олиб борадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатадилар.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар чорак якуни бўйича Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Комиссияга ахборот киритиб бориши керак.

Дастурга кўра, 2020-2022 йилларда республика миқёсида 170 та янги мактаб биноси қурилади. 1322 та мактаб капитал реконструкция қилинади. 1360 та мактаб мукаммал таъмирланади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.2
t
×