13 ёшли ўзбекистонлик шахматчи халқаро турнирда совриндор бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Ҳумоюн Бекмуродов chess.com сайтида ташкил этилган “Titled Tuesday” онлайн турнирида иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритди. 

Мусобақада 576 нафар шахматчи иштирок этди. Турнирда 1-ўрин америкалик машҳур гроссмейстер Ҳикару Накамурга насиб этди.  Яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруана турнирнинг кумуш медалига эга чиқди. 

Маълумот учун, Ҳумоён Бекмуродов 2017 йилдан буён FIDE таснифидаги мусобақаларда иштирок этиб келади. У 2019 йил апрель ойида Шри-Ланкада ўтказилган Осиё биринчилигида классик ва блиц йўналишларида 2 та олтин медалга эга чиққан. Бекмуродов 2022 йилда FIDE усталигини қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири ўз поёнига етганди. Ўзбекистонлик шахматчилар нуфузли мусобақада муносиб иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Ҳумоюн Бекмуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг