13 яшар қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 2023
23995Бугун, 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида 13 ёшли қизни зўрланган Миллий гвардия собиқ ходими устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
“Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди”, дейди Обидов.
Билдирилишича, суд ҳукмига мувофиқ судланувчи Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади”, дейилади Олий суд матбуот котибининг расмий баёнотида.
Маълумот ўрнида, судланувчи 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими сифатида ишлаган. Жиноят содир этилган пайтда эса у ишсиз бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жиноятчи мазкур ҳолатни 2019 йилнинг ёз фаслида Тошкент вилояти Қибрай туманида содир этган. Жабрланган қиз ота-онаси билан Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилган. 2019 йилнинг ёзида эса бувисининг уйига, Тошкент вилояти Қибрай туманига келган. Воқеа содир бўлган вақтда қиз 13, эркак эса 27 ёшда бўлган. Ўша куни қиз дугонаси билан бирга бўлган. Уйига қайтаётганида вояга етмаган қизни бувисининг қўшниси Ш.Ш. (жиноятчи) куч ишлатиб, бир бинога олиб кирган ва ўша ерда уни зўрлаган. Қиз узоқ вақтга қадар таҳдидлардан қўрқиб, бўлган воқеани ҳеч кимга айтмаган. 2022 йилнинг февраль ойида қизнинг ота-онаси бундан хабар топиб, Ш.Ш.ни жавобгарликка тортиш учун АҚШдан Тошкент шаҳрига етиб келган. Бунинг учун улар турли давлат ташкилотларига ариза билан мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган. Жорий йилнинг 29 июль куни мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, дастлабки суд мажлислари ўтказилган.
LiveБарчаси