13 июль Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилинди
Олам
−
08 Июль 2020
26363Қозоғистонда 13 июль куни коронавирусдан вафот этганлар хотирасига “Миллий мотам куни” деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Бугун, 8 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев халққа видеомурожаат йўллаб, унда 13 июлни “Миллий мотам куни” деб эълон қилиш ҳақидаги қарорини очиқлаган.
"Расмий хабарлар ортида юзлаб оилаларнинг фожиалари ётади. Кимдир отасини, онасини, акасини, синглисини, ўғли ва қизини йўқотган. Мен яқинларини йўқотганларнинг барчасига таъзия билдираман, шунинг учун 13 июлни миллий мотам куни деб эълон қиламан", дейди Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар кескин ортиб, 51 059 тага етди. Беморларнинг 16 298 нафари ёки 31,9 фоизи соғайган. Ўлим ҳолатлари эса 264 тани ташкил этмоқда.
LiveБарчаси