12 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
20 Март
5754Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 12 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган, 1977 йилда туғилган Р.Н. Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Р.Н. одам савдоси жиноятини содир этишда айбланган. У хорижий давлат ҳудудида уюшган гуруҳ таркибида ҳаракат қилиб, уларнинг манфаатлари йўлида одам савдоси билан шуғулланганликда айбланмоқда. Р.Н. Истанбул шаҳридан Тошкентга депортация қилинди.
“Ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан зарар кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ички ишлар бўлинмаларига мурожаат қилишлари сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида чет элда қонунга хилоф равишда Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини олиб қўйган ва уларни шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган аёл Туркияда қўлга олинганди.